Товуқ гўштидан гуруч ва зираворлар қўшилган қайлали таом
Ушбу овқат кечки таом учун яхши вариант. Хушбўй қайла ва мазаси оғизда қоладиган товуқ севимли таомларингиз қаторидан ўрин олишига шубҳа йўқ.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Ўсимлик ёғи —2 ош қошиқ
- Сариёғ— 60 гр
- Товуқ филеси — 1 кг
- Қизил қалампир — 2 чой қошиқ
- Занжабил —2 чой қошиқ
- Томат пастаси — 350 гр
- Шакар — 1 ош қошиқ
- Қатиқ — 60 гр
- Қаймоқ — 125 мл
- Лимон шарбати — 1 ош қошиқ
- Гуруч таъбга кўра
Тайёрланиш жараёни:
- Қиздирилган ўсимлик ёғига товуқни солиб қовуриб олинг, товуқни бошқа идишга солинг.
- Товага сариёғ солинг ва юқоридаги барча зираворларни қўшиб қовуриб олинг.
- Товуқни товага солинг.
- Томат, шакар қўшиб аралаштиринг.
- Қопқоқ устини ёпиб 15 дақиқа димланг.
- Қатиқ, қаймоқ, лимон шарбати қўшинг.
- Гуручни пишириб олинг.
- Товуқли товага қўшиб аралаштиринг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!