Вирусга чалинган кишида қайси белгилар кузатилганда аҳволи ёмонлашган деб баҳоланади?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно ОДИЛОВА жавоб беради:
– Улар қуйидагилар:
☝️ Нафас тезлиги дақиқасига 30 марта ва ундан кўп бўлса;
☝️ Енгил ҳаракатларда ҳансираш пайдо бўлса;
☝️ Ҳолсизлик кучайса;
☝️ Тана ҳароратининг 3-5 кун давомида кўтарилиб туриши ёки унинг яна қайталаши;
☝️ Йўталнинг пайдо бўлиши ёки кучайишида тезда поликлиника шифокорингизга хабар беринг.