Нега Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда коронавирусдан вафот этганларнинг касаллиги сир тутилди?
Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда коронавирусдан вафот этган фуқароларнинг касаллиги нега яширилди? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова жавоб берди.
“Хабарингиз бор ССВ томонидан касалланганлар ҳақидаги маълумотлар кунига камида 4 марта эълон қилинади. Касалликни яширишдан эса ҳеч қандай мантиқ йўқ.
Шу билан бирга, статистик маълумотлар шифохонага ёки поликлиникага мурожаат қилган беморлар бўйича эмас, касаллик аниқланиб якуний ташхис қўйилган беморларга нисбатан қайд қилинади”, деди Одилова.