Тақрири Набавийнинг мисоли
Маккаи мукаррамада тупроқдан кўра тошлар кўп. Бир неча чақирим нарида Тоиф шаҳри жойлашган, у ерда экинзорлар ва боғлар бор. 450 чақиримдан сўнг Мадинаи мунаввара келади, у ерда ҳам боғ ва экинзорлар бор. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат қилиб Мадинаи мунавварага келган вақтларида, у ерда салам байъи (савдоси) ривож топган эди. Ҳали хурмолар пишмасдан туриб баҳоси белгиланиб, сотилиб ҳам бўларди. Нархи билан бирга муддати ҳам
аниқлаб қўйилар эди. Сотиб олган киши пулни келишилган вақтда берарди. Боғ эгаси эса белгиланган вақтда хурмони берарди. Шу салам байъи дейилади.
Шариатнинг қонун-қоидасига кўра, бу байъ дуруст эмас. Чунки сотилган нарса ҳали вужудга келгани йўқ, ваҳоланки, байънинг саҳиҳ бўлиши учун сотилган нарсанинг мавжуд бўлиши зарур. Шунингдек, сотилган нарса сотувчининг мулкида ва қўлида бўлиши ҳам зарурийдир. Яна сотиб олган одамга ўша нарсани топширишга қудрати ҳам бўлиши зарурийдир, ўшандагина байъ дуруст
бўлади, акс ҳолда дуруст бўлмайди.
Хурмолар байъи салам қилинганда ҳали дарахтлар гулламаган ҳам бўлади. Ҳали мева мавжуд эмас экан, эгасининг мулкида эмаслиги аниқдир ва мулкида йўқ бўлса, қўлида эмаслиги ҳам аниқдир. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу байъ маълум бўлганида, у зот саҳобаларни бундан қайтармадилар, балки айтдиларки:
َم ْن أَ ْسلَ َم ِمْن ُك ْم فَالْيُ ْسلِ ْم ِف َكْي ٍل َمْعلُ ٍ وم اَْو َوْزٍن َمْعلُ ٍ وم اَِل اَ َج ٍلَمْعلُ ٍ وم
“Сизлар салам байъи қилсангизлар, тамоми тафсилотларини келишинглар, ўлчов ва вазнини келишинглар, маълум муддатини ҳам келишинглар (токи, келажакда бирорта низо чиқмасин)”.
Хуллас, суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шартларни зиёда қилдилар, холос, байъи саламдан ман қилмадилар. Бунинг номи тақририй ҳадисдир.
Усмонхон АЛИМОВнинг “Суннат ва ҳадис” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 12000 сўм