Дунё янгиликлари

Коронавирус ортиқча вазнли одамларга салбий таъсир қилади

Чоп этилди Iyul 26, 2020 Коронавирус ортиқча вазнли одамларга салбий таъсир қиладиda fikr bildirishni o'chirish

Семизлик COVID-19 га чалинган беморларнинг саломатлиги ёмонлашиши ва вафот этиш хавфини оширади. Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу хулосага келди. Шу муносабат билан мамлакат Бош вазири Борис Жонсон ҳамюртларини озишга ҳаракат қилишга чақирди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар берди.

“Вазн ташлаш – бу COVID-19 хавфидан ҳимояланишнинг бир усули. Умуман олганда, бу саломатлигимизни яхшилайди”, деб таъкидлади Жонсон журналистлар билан бўлган суҳбатда. Шу билан бирга, унинг ўзи ҳам соғлом вазнга эришишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

Public Health England давлат агентлиги мутахассисларининг фикрига кўра, тана вазни индекси (BMI) 25 дан 29,9 гача бўлган одамлар, яъни семиз одамларда коронавируснинг оғир асоратлари кузатилиши эҳтимоли юқори бўлади. BMI 30 дан 35 гача бўлган одамларда эса ўлим ҳолати қайд этилиш эҳтимоли озғин одамларга нисбатан 40 фоизга кўпроқ кузатилади.

BMI 40 дан юқори бўлган беморларнинг коронавирусдан вафот этиш хавфи икки баробар юқори. Шифокорлар тана вазни индекси 25 дан юқори бўлган барчани озишга, тана вазни индекси 25 дан кам бўлган барча фуқароларни эса семириб кетишдан сақланишга чақирди.