Саломатлик

Коронавирусга чалинганлар жисмоний фаолроқ бўлиши керакми ёки кўпроқ дам олишими?

Чоп этилди Iyul 26, 2020 Коронавирусга чалинганлар жисмоний фаолроқ бўлиши керакми ёки кўпроқ дам олишими?da fikr bildirishni o'chirish

– Коронавирусни юқтириб олган инсонлар жисмоний фаоллик билан шуғулланишлари тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олишлари керакми?​

Ушбу саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси доценти Дилфуза Ҳасанова жавоб берди:

– Ҳаммаси меъёрида бўлиши керак. Касаллиги аломатсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар нафас тизими функционал ҳолатини ва жисмоний фаолликни унутмасликлари керак, яъни ҳар кунги эрталабки қиздирувчи 10-15 минутлик бадантарбия машқлари жуда муҳим.

Нафас гимнастикаларини кун давомида 3 марта, имкон қадар 5-10 минутдан амалга ошириш керак. Чуқур нафас олиш 6 секунд давомида ва секин нафас чиқариш 4-5 мартагача. Бу машқлар вируснинг ўпка тўқимасига мойиллиги борлиги учун ҳам яхши шамоллатилган хонада бажарилиши керак.

Нафас гимнастикасининг жуда хилма хил турлари мавжуд: Бурденко усули, Йога, Тибет усуллари. Уларни ҳар бир киши мустақил равишда ижтимоий тармоқлардан топиб, ҳар ким ўзи учун мосини танлаб, ўзлаштириши мумкин.