Дунё янгиликлари

Вьетнамда уч ой ичида биринчи марта яна аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Чоп этилди Iyul 27, 2020 Вьетнамда уч ой ичида биринчи марта яна аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилдиda fikr bildirishni o'chirish

Вьетнамда уч ойдан кўпроқ вақт ичида яна аҳоли орасида касаллик қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Нгуен Тхан Лонг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу 16 апрелдан бери мамлакат ичида қайд этилган коронавирус инфекциясининг илк ҳолати.

Коронавирус аниқланган бемор 57 ёшли Вьетнамнинг марказий Дананг шаҳри яшовчиси бўлиб, инфекцияни қай йўл билан юқтириб олганлиги текширилмоқда.

Бундан ташқари, маълумотларга қараганда, 17 июль куни Россиядан Вьетнамга қайтган яна икки фуқарода ҳам коронавирус тасдиқланган.

Пандемия бошлангандан бери Вьетнамда жами 416 та коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб шундан 365 киши соғайган.