Эрдўған: «Авлиё София» кечаю кундуз очиқ бўлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған «Авлиё София» масжиди 24 соат давомида очиқ бўлиши ҳақида кўрсатма берган. Бу ҳақда Истанбул вилояти губернатори Али Ерликая маълум қилди.
“Жаноб президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бугундан эътиборан «Авлиё София» 24 соат очиқ туриши ҳақида кўрсатма берди. «Авлиё София» масжиди ҳар доим очиқ бўлади. Биз президентимиздан миннатдормиз», – дея ёзади губернатор ”Твиттер”даги саҳифасида.
Музейдан масжидга айлантирилган «Авлиё София»да 24 июль куни 86 йил деганда биринчи марта жума намози ўқилди.
Греция насронийлари «Авлиё София»нинг масжидга айлантирилганидан қаттиқ қайғуда эканлигини айтди. Кеча улар мотам тутди ва мотамнинг нишонаси сифатида черковлардаги қўнғироқларни чалди. Шунингдек, Греция байроғи пастга тушириб қўйилди.