Пазандалик

Витаминларга бой грузинча шўрва — чакапули рецепти

Чоп этилди Iyul 27, 2020 Витаминларга бой грузинча шўрва — чакапули рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Чакапули деб номланувчи ушбу таом Грузияда винодан тайёрланади. Биз эса сизга шўрва қўшиб тайёрланадиган вариантини тақдим қиламиз. Унга қўшилган кўкат ва сабзавотлар таомнинг мазали ҳамда фойдали бўлишини таъминлайди.

 

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Гўшт — 700-800 гр
  • Тархун — 150 гр
  • Яшил булғор қалампири — 4 дона
  • Шўрва
  • Саримсоқ ва кўк пиёз
  • Майдаланган қизил қалампир, кашнич, петрушка

Тайёрланиш жараёни:

  • Гўштни ўртача катталикда майдалаб олинг.
  • Пиёз, тархун, петрушка, саримсоқ, булғор қалампирини тўғраб аралаштиринг.
  • Қозонга гўштнинг бир қисмини, устидан кўкатларни солинг ва шу тарзда устма-уст териб чиқинг.
  • Шўрвани қуйинг ва устини ёпиб пишириб олинг.
  • Таом 1 ярим соат давомида паст оловда етилиб пишиши керак.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!