Ўзбекистон янгиликлари

Йил бошидан Ўзбекистон аҳолиси неча кишига кўпайгани маълум қилинди

Чоп этилди Iyul 27, 2020 Йил бошидан Ўзбекистон аҳолиси неча кишига кўпайгани маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 млн 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, аҳолининг 17 млн 195,9 минг кишиси эркаклар ва 16 млн 995,8 минг кишиси аёлларни ташкил этган.

Жами аҳолидан 17 млн 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 млн 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.

6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳлар қайд этилган бўлса, 12,8 мингта  ажрим ҳолатлари кузатилган.