Дунё янгиликлари

Латвияга COVID-19 Ўзбекистондан олиб келингани аниқланди

Чоп этилди Iyul 27, 2020 Латвияга COVID-19 Ўзбекистондан олиб келингани аниқландиda fikr bildirishni o'chirish

Латвиянинг Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази сўнгги 24 соат ичида 13 та янги коронавирус инфекцияси ҳақида хабар берган. Ўн уч кишидан бештаси Ўзбекистондан келганлигини аниқланди.

Латвия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Илзе Винкеле вазият ҳақида изоҳ берди.

Энди Латвияга учинчи мамлакатлардан келган меҳнат муҳожирларининг кириб келишини тақиқлаш керакми, деган саволга жавобан у, биргина ҳолат бу тенденция эмаслигини айтди, деб хабар беради Tvnet.lv.

Бундан ташқари, мамлакатга киришга қўйилган чекловлар олиб ташланди ва ҳозирда меҳмон ишчиларининг чегарадан ўтишлари Латвия инвестициялар ва ривожланиш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Латвия Бош вазири вазифасини бажарувчи, адлия вазири Янис Борданс ҳам вазиятга изоҳ берди.

У, Винкеле сингари, муҳожирлар учун мамлакатга киришни тўхтатиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпти. Борданс вазият масъул идоралар назоратида эканлигини ва шанба куни содир бўлган воқеанинг аҳамияти йўқлигини таъкидлади.

Борданс, шунингдек, агар Латвияда COVID-19 билан боғлиқ вазиятда кескин ўзгаришлар рўй берса, у ҳолда ҳукумат бунга жавоб беради. Ҳозирча ҳаммаси назорат остида.