Европа давлатларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда
Дунё аҳолисининг COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳолати 16 миллиондан ошди, дейилади “BBC” хабарида.
Сўнгги кунларда Германия, Испания ва Франция давлатларида ушбу инфекция билан касалланиш ҳолати сезиларли даражада ошган.
Июнь ойида Испанияда вирусни янги юқтириш ҳолати кунига 250 тани ташкил этган бўлса, ҳозирда бу кўрсатгич 1,5 мингтага етган.
Англия ўз навбатида Испаниядан келган фуқароларни 2 ҳафталик карантинда сақлаш тартибини жорий этган бўлса, Бельгия ўз фуқароларини Испанияга боришини тақиқлади.
Францияда сўнгги икки кунда вирус билан касалланганлар сони мингтага кўпайган, дейилади хабарда.
Германияда эса сўнгги икки кунда коронавирус билан янги касалланишнинг кунлик ҳолати 700-800 тани ташкил этмоқда.