Қайси витамин коронавирусга қарши курашиши маълум бўлди
Ҳисоботларга кўра, дунёда миллиард одам ўткир D витамини етишмаслигидан азият чекади. Исроил олимларининг фикрича, D витамини одамларга коронавирусга қарши тезроқ ва самаралироқ курашишга кўмаклашади.
Тадқиқот давомида 7807 киши таҳлили ўрганилди. Covid-19 га таҳлил натижаси манфий бўлганларда D витаминининг ўртача миқдори меъёрда бўлган, шу билан бирга мусбат натижали беморларда D витамини миқдори паст бўлган. Тадқиқот тахминан 70% исроилликларда D витамини миқдори пастлигини кўрсатди.