2020 йилда Ўзбекистондан қанча одам хорижга кўчиб кетди?
2020 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 4710 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (1460 киши), Тошкент вилояти (1274 киши) ва Тошкент шаҳри (1132 киши) ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Сурхондарё (22 киши), Бухоро (28 киши), Андижон ва Хоразм (54 кишидан) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.
Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (2770 киши), Россия (1737 киши), Исроил (37 киши), Қирғизистон (28 киши), Тожикистон (18 киши) ва бошқа давлатларга (120 киши) кўчиб кетган.