БМТ 19 мамлакатда коронавирус бўйича ўлим кўрсаткичларининг турличалигига изоҳ берди
Коронавирусдан ўлим даражаси ҳаво сифатига боғлиқ. БМТнинг пандемиянинг катта шаҳарлардаги ҳаётга таъсири тўғрисидаги ҳисоботига кўра, ҳавонинг қаттиқ ифлосланиши “Cоvid-19” натижасида содир бўладиган ўлимнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Шу боис ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш иқтисодиётни тўлиқ қамраб олишда «яшил сиёсат»га амал қилишга чақирмоқда.
«Кўплаб шаҳарларда янги велосипед йўллари ва пиёдалар зоналари яратилди, бу эса саёҳат хавфсизлигини ҳамда ҳаво сифатини яхшилайди», дейди у.
Ташкилот, шунингдек, карантин чораларини бекор қилиш жараёнида атроф-муҳитни ҳимоя қилиш чоралари кўрилмаса, ҳавони тозалаш фақат вақтинчалик ютуқ бўлади, деб ҳисобламоқда.