Тажовузкор вирус туфайли Вьетнамда 15 мингдан ортиқ одам карантинга олинди, мамлакат яна карантинга қайтмоқда
Сўнгги кунларда Дананг шаҳрида тарқалган вирус туфайли билан боғлиқ ҳолатларнинг пайдо бўлиши ҳамда инфекцияни юқтирган бир нечта одамнинг мамлакатга кириб келиши туфайли Вьетнамда 15 мингдан ортиқ одам карантинга олинди.
Бу ҳақда “VNA” Вьетнам давлат ахборот агентлиги хабар берди.
«Ҳозирги вақтда 15 033 киши вирусни юқтирган инсонлар билан билан алоқада бўлганликлари ёки Вьетнамга юқтириш хавфи юқори бўлган ҳудудлардан келганликлари сабабли карантинга олинган», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 322 киши касалхоналарга, 12.458 киши давлат карантин марказларига, 2253 киши эса уй карантинига жойлаштирилган.
Сешанба куни маҳаллий вақт соат 06.00га қадар Вьетнамда янги юқтириш ҳолатлари қайд этилмади, дея хабар беради агентлик.
Душанба куни Вьетнам ҳукуматининг интернет-портали Дананг ва унинг атрофидаги вилоятларда 15 киши «коронавирус инфекцияси» ташхиси билан касалхоналарга ётқизилганлиги, аммо улардаги аломатлар мамлакатда илгари аниқланмаган коронавируснинг янги тури эканлигини маълум қилди.
Натижада Ветнам ҳукумати Данангга дам олишга бошқа вилоятлардан келган 80 минг сайёҳни эвакуация қилишни бошлади.
Бундан ташқари, ҳукуматнинг буйруғига биноан июль ойининг охири — август ойининг бошларида Данангда дам оладиган сайёҳлар бошқа курорт зоналарига йўналтирилмоқда.
Сўнгги кунларда янги зарарланиш ҳолатлари аниқланган Дананг ва унинг атрофларида инфекциянинг тарқалиш хавфи юқори бўлган бир неча жойлар тўсиб қўйилди. Шунингдек, 30 дан ортиқ одам йиғилиши, оммавий тадбирлар, тантаналар ва спорт мусобақаларини ўтказиш тақиқланди, мажбурий ниқоб режими ва ижтимоий масофа чоралари қайта кучга кирди.
Вируснинг янги тури, илк кузатувлар ва вьетнамлик шифокорлар томонидан олиб борилган дастлабки тадқиқотларга кўра, Вьетнамда илгари маълум бўлган коронавирус инфекциясига қараганда анча тажовузкор бўлиб, тез тарқалиш ва беморларни бирдан оғир аҳволга келтириб қўйиш хусусиятига мумкинлиги аниқланган.
https://www.worldometers.info сайти маълумотига кўра, 22 июлдан 28 июлга қадар мамлакатда 37 янги зарарланиш ҳолати қайд этилган.
Бунгача Вьетнамда уч ойдан ойдан кўпроқ вақт давомида коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаган эди .