Грек руҳонийси «Аё София» масжид бўлганидан хурсанд…
Грек руҳонийси Евангелос Папаниколау, «Аё София» соборига ғамхўрлик қилгани учун бутун дунё туркларга миннатдор бўлиши кераклигини айтди ва қадимги маъбад туркларнинг эътиборисиз шу кунгача сақланиб қолмаган эди, деб ёзади «Анадолу».
Афина яқинида жойлашган Аналипсеос черковидаги руҳоний, черковнинг мақомини музейдан масжидга ўзгаришини мамнуният билан таъкидлади ва энди ташриф буюрувчилар кириш жойида пойабзалларини ечиб, пок кийим кийган ҳолда бу зиёратгоҳга ҳурматни намоён этишларини таъкидлади.
У Усмонли империяси даврида фуқароларга дин эркинлиги кафолатланганини ва христианларнинг ҳолати анча яхши бўлганини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, одамлар лотин бош кийими (серпуш) ўрнига туркча салла ўрашни афзал кўришгани ажабланарли эмас.
Руҳоний ўзининг турклар томонида эканини айтган.