Пазандалик

Қўзиқорин қўшиб товуқдан мазали котлетлар пиширамиз

Чоп этилди Iyul 29, 2020 Қўзиқорин қўшиб товуқдан мазали котлетлар пиширамизda fikr bildirishni o'chirish

Керакли маҳсулотлар:

  • Пиёз —100 гр
  • Ўсимлик ёғи — 60 мл
  • Қўзиқорин — 250 гр
  • Туз, мурч таъбга кўра
  • Товуқ филеси — 70 гр
  • Тухум — 2 дона
  • Нон талқони — 6 ош қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

  • Пиёзни майда тўғраб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Қўзиқорин қўшиб аралаштиринг.
  • Туз сепинг ва 8-10 дақиқа қовуришда давом этинг.
  • Товуқ филесини гўшт қиймалагичда майдаланг, туз, тухум мурч қўшиб аралаштиринг.
  • Қиймадан котлет ясанг, ичига қўзиқоринли «начинка» солинг.
  • Чақилган тухумга, кейин бўлса нон талқонига булғаб олинг.
  • Тилларанг тусга киргунича қовуринг.
  • 180 даража қизиган печга 20 дақиқага қўйинг.
  • Сабзавотлар ёки гуруч билан қўшиб истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум.уз