Дунё янгиликлари

Маккада ҳаж зиёрати бошланди

Чоп этилди Iyul 29, 2020 Маккада ҳаж зиёрати бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Муқаддас Макка шаҳрида кам сондаги мусулмонларнинг ҳаж зиёрати бошланди, чунки Саудия Арабистони зиёрат пайтида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун шундай қарорга келди.

Ҳар йил тахминан 2,5 миллион киши ҳаж учун Саудия Арабистонига келар эди. Бу сафар эса атиги 10 минг киши – Саудия Арабистони яшовчиларининг ҳаж қилишига рухсат берилди. Бундай чекловга коронавирус сабаб бўлди: мамлакатда ушбу инфекцияни юқтирганлар сони 270 мингдан ошиб кетди ва ҳукумат касаллик тарқалишининг олдини олишга уриняпти.

«Зиёрат асносида хавфсизлик билан боғлиқ муаммо йўқ, бироқ зиёратчиларни пандемия хавфидан асраш зарур», – дейди ижтимоий хавфсизлик бўйича директор Холид ибн Қарор ал-Ҳарбий.

Зиёратчилар аввалдан тиббий текширувдан ўтказилди. Улар ҳаж амалларини адо этиш пайтида ҳимоя ниқоби тақиб юришларига ва ижтимоий масофани сақлашларига тўғри келади.