Дунё янгиликлари

Коронавирус сабаб ҳар куни 4 тонна пул дезинфекция қилинади

Чоп этилди Iyul 31, 2020 Коронавирус сабаб ҳар куни 4 тонна пул дезинфекция қилинадиda fikr bildirishni o'chirish

Пандемия сабаб инсон наинки саломатликка, балки тозаликка-да жиддий эътибор қаратишни бошлади, десак янглишмаймиз. Бу ҳаракатлар нафақат ўзимизнинг, балки бошқаларнинг ҳам саломатлиги учун муҳим.

Шу сабаб Туркиянинг Казиантеп шаҳрида яшовчи Эсат Каплан ҳар куни тўрт тонналик қоғоз ва темир пулларини дезинфекция қилади, деб ёзади Озарбайжоннинг modern.az ахборот агентлиги.

Сайтга берган интервьюсига кўра, пул коллекциячиси Каплан бу ишни севгани учун сидқидилдан бажаради. У ўз ҳисобидан пул коллекциясини очган бўлиб, у ерга келувчи туристлар ҳисобидан соҳада бойлик йиққан, довруғ қозонган.

Эсат Каплан коронавирус сабаб ҳар куни 4 тонналик темир ва қоғоз пулларини битта-битта дезинфекция қилиши, бу билан меҳмонлар саломатлигини-да ўйлашини эътироф этади:

“Музейга келганлар пулларни қўлларига оладилар, танишадилар. Уларнинг бирортаси хастами ёки йўқ – билмаймиз. Шу сабаб темир пулларни ҳар куни ювиб, қоғоз пулларни бир-бир дезинфекция қиламиз”.