Ўзбекистон янгиликлари

Алишер Усмонов Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам ходимлари учун 100 млрд сўм тақдим этди

Чоп этилди Iyul 31, 2020 Алишер Усмонов Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам ходимлари учун 100 млрд сўм тақдим этдиda fikr bildirishni o'chirish

Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам ходимларига бир марталик рағбатлантириш пули сифатида тўлаш учун 200 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди.

 

Ажратилаётган маблағнинг 100 миллиард сўми Президентнинг 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ давлат бюджетидан ажратилди.

Шунингдек, россиялик миллиардер Алишер Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 миллиард сўм ҳомийлик хайрияси ажратилди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда республиканинг соғлиқни сақлаш тизимида 52 мингдан ортиқ тез тиббий ёрдам ходимлари (шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳукуматнинг 30 июлдаги «Коронавирус инфекциясига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорига асосан тез тиббий ёрдам ходимларига бериладиган бир марталик тўловлар миқдори тасдиқланди.

Қарорда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссалари ва Қурбон ҳайити муносабати билан тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик рағбатлантириш тўловлари белгиланди:

  • шифокор ходимларга — 5 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига (фелдшерлар ва санитарлар) — 4 миллион сўм;
  • ҳайдовчиларга — 3 миллион сўм.

Аввалроқ Президентнинг юқорида қайд этилган фармонига асосан Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар берилганди.