Саломатлик

«Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади» — эксперт

Чоп этилди Avgust 1, 2020 «Коронавирусда осма укол (капельница) олиш зарарли ва ўлим хавфини оширади» — экспертda fikr bildirishni o'chirish

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева:

— Одамлар «Олдин шамоллаганимда осма укол олгандим, яна бир марта олсам, ўтиб кетади деб ўйладим» дейишади. Касалликнинг 6-7-кунига бориб, уларнинг аҳволи оғирлашишни бошлаяпти. Томографияга тушишяпти, ўпканинг жароҳатлангани, сув йиққанини кўришяпти. Бу даврда энди биз амбулатор шароитда ёрдам беролмаймиз.

Осма уколлардан кейин, касалликнинг 5-6-кунида ўпка суюқлик йиғишни бошлаяпти, ўпка шиши келиб чиқяпти. Ҳозирги кунда ўлаётган беморларнинг ҳамма ташхисини кўринг: ўпка шишиши! Булар ўзидан-ўзи келиб чиқмаяпти. Ҳаммаси осма укол таъсири.

Буйракларимиз у суюқликн чиқариб ташлашга улгурмаяпти. Бу юрак қобиғида ҳам суюқлик йиғилишига олиб келиши, жигарни ишдан чиқариши мумкин.

Осма укол олишдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг!

Одамлар осма уколлардан воз кечса, Ўзбекистонда ўлим кўрсаткичи камаярди.