Дунё янгиликлари

Коронавирус! Америкаликларнинг деярли 80 фоизи Хитойни айбламоқда

Чоп этилди Avgust 1, 2020 Коронавирус! Америкаликларнинг деярли 80 фоизи Хитойни айбламоқдаda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ фуқароларининг деярли 80 фоизи коронавируснинг сайёрамиз бўйлаб тарқалишида Хитой раҳбарияти айбдор деб ҳисоблашмоқда, уларнинг фикрига кўра, ҳукумат инфекцияни бошланган пайтида ушлаб қололмаган.

Бу ҳақда “Pew Research Center” тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Бундан ташқари, сўралганларнинг 50 фоизи, АҚШ иқтисодий алоқаларнинг ёмонлашишига қарамай, пандемияни келтириб чиқаришда тутган ўрни учун Хитойни жавобгарликка тортиши кераклигини айтган.

Ўз навбатида, америкаликларнинг 38 фоизи ХХР билан кучли муносабатлар ҳозирги келишмовчиликлардан кўра муҳимроқ деб қайд этишган.