Дунё янгиликлари

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси деярли тайёр. Аҳолини бепул эмлаш режалаштирилмоқда

Чоп этилди Avgust 2, 2020 Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси деярли тайёр. Аҳолини бепул эмлаш режалаштирилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Россиялик мутахассислар томонидан коронавирусга қарши яратилган вакцина барча кўнгиллиларда иммунитет ҳосил қилган.

Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилди.

Унинг айтишича, синовларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида қатнашганларнинг барчасида вакцина қабул қилганидан кейинги 21-кунда организмда иммунитет ривожланганлигини кўрсатган.

Вакцинация жараёнида қатнашган 100 фоиз ҳайвонларда ҳам иммунитет ривожланганини таъкидлаётган Дмитриевнинг сўзларига кўра, вакцина тўғрисидаги барча маълумотлар август ойида тақдим этилади.

Кирилл Дмитриевнинг қайд этишича, ҳозирда 20 дан ортиқ давлатлар Россия вакцинага қизиқиш билдирган ва беш мамлакат эса уни ишлаб чиқаришда иштирок этишини маълум қилган.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг айтишича, мамлакат аҳолиси учун коронавирусга қарши эмлаш бепул бўлади.

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко шанба куни журналистларга руслар учун коронавирусга қарши эмлаш бепул бўлади.

«Биз коронавирусга қарши эмлаш бюджетдан тўлиқ қопланишини режалаштирмоқдамиз. Эмлаш режа асосида амалга оширилади», дейди Мурашко.

Олдинроқ Россия ўз аҳолисини 15 августдан бошлаб коронавирусга қарши эмлашга кириши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.