Дунё янгиликлари

АҚШда президент сайлови бошқа вақтга кўчирилиши мумкинми?

Чоп этилди Avgust 2, 2020 АҚШда президент сайлови бошқа вақтга кўчирилиши мумкинми?da fikr bildirishni o'chirish

“Агар овоз бериш почта орқали амалга ошириладиган бўлса, 2020 йил сайловлари тарихдаги энг ноаниқ ва сохталаштирилган сайлов номини олади. Бу АҚШ учун улкан ҳақоратдир. Одамларга ишончли ва хавфсиз шароитларда овоз бериш имконияти пайдо бўлмагунга қадар овоз беришни кечиктириб туриш лозим” — деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда.
Шу билан бирга, Трамп штабининг вакили Хоган Гидли давлат раҳбарининг сайлов муддатини бошқа кунга кўчириш таклифига изоҳ берар экан, “демократларнинг почта орқали овоз беришни талаб қилаётганига ишора қилган, халос”, деди.
АҚШда президент сайлови жорий йил 3 ноябрга мўлжалланган. Бироқ мамлакатда сайловни коронавирус пандемияси шароитида қандай ўтказиш бўйича кескин баҳс-мунозаралар кечмоқда.