Оила

Ота-она ҳақлари

Чоп этилди Avgust 2, 2020 Ота-она ҳақлариda fikr bildirishni o'chirish

Ота-онанинг фарзандлари устида ҳаётлик вақтларида ҳам, вафотларидан кейин ҳам ҳақлари бисёр. Улардан ҳаётлик вақтларидаги ҳақлари қуйидагилар:

Хизматларини қилиб ризоликларини олиш;

Яхшилик ва эҳсонда бўлиш;

Осийлик қилмаслик;

Гуноҳ бўлмаган ишларда уларга итоат қилиш;

Меҳр-шафқат ва севги билан қараш;

Улар гуноҳ қилганда бир марта насиҳат қилиш, қабул қилишмаса, сукут сақлаб, ҳақларига дуо қилиш;

Рухсатларисиз сафарга чиқмаслик;

Уларни кўрганда туриб олдиларига бориш, улар ўтирмагунча ёки изнларисиз ўтирмаслик, ўтирганда ҳам одоб ва ҳурматларини сақлаш;

Бирга юрганда улардан ортда юриш, заруратсиз улардан олдинга ўтмаслик;

Чақирганларида дарҳол ёнларига бориш;

Юмшоқ гапириш, тавозели бўлиш ҳамда “уф” демаслик;

Овозини уларникидан баланд чиқармаслик;

Олдиларида кўп гапирмаслик, одоб билан сўзларини тинглаш; Аёлини улардан афзал кўрмаслиги керак;

Уларни исмлари билан чақирмаслик;

Сўзларини бўлиб “билағонлик” қилмаслик;

Ота-онанинг ўзаро ҳамда бошқалар билан ораларига совуқчилик соладиган сўз ва ҳаракатлардан узоқ туриш;

Ота-она дуосини ғанимат билиб, яхши дуоларини олиш;

Баддуоларидан сақланиш;

Хурсандчиликларига шерик бўлиб қувониш;

Қайғуларида хафа бўлиб, ҳамдардлик кўрсатиш;

Кўп гапиришса, ранжимаслик, шундай бўлганда ҳам уларга билдирмаслик;

Жабр ва қаҳрларига чидаш ва ўзини ҳеч нарса бўлмагандек тутиш;

Ранжитиб қўйишдан қўрқиш; Уларнинг  узоқ умр кўришларини тилаб дуода бўлиш;

Кийим-бош олганда уларни ўзидан олдинга қўйиш;

Таомининг яхшисини уларга бериш;

Узоқда бўлишса, зиёратларига бориш; Улар билан бирга овқатланиш;

Нимани ҳоҳлашларини сўраб, айтганларини амалга ошириш;

Улар яшаётган уйни озода сақлаш, вақти билан таъмирлаб туриш;

Маълум миқдорда пул бериш (айтолмайдиган эҳтиёжлари бўлиши мумкин);

Мол, пулда уларни эркин қўйиш (ота-онага сарфланган пулдан ҳисоб сўралмайди);

Ширин таомлар қилиб, уларни меҳмонга чақириш;

Уларнинг дўстларини дўст билиш, меҳмон қилиб кўнгилларини олиш;

Душманларидан узоқ туришга ҳаракат қилиш;

Касал бўлганларида даволанишларига эътибор бериш, хасталик пайтларида шахсан ўзи хизматларини адо этишга ҳаракат қилиш.

 

“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди.