Мақолалар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг топқирлиги

Чоп этилди Avgust 2, 2020 Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг топқирлигиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга бир шиша идиш юбориб, унга бир тирик нарсани солиб, қайта жўнатишни сўради. Муовия розияллоҳу анҳу идишни Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга юбордилар. У зот: «Идишга сув тўлдирилсин», дедилар. Унга сув тўлдириб, Рум императорига олиб боришди. Император шишани кўриб, «Жуда ҳам топқир экан!» деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: «Буни қандай топдингиз?» деб сўрашган эди, у зот: «Аллоҳ таоло «Барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилдик», деган», дедилар.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz