Дунё янгиликлари

Шифокор антисептикларнинг ўқувчиларга хавфидан огоҳлантирди

Чоп этилди Avgust 2, 2020 Шифокор антисептикларнинг ўқувчиларга хавфидан огоҳлантирдиda fikr bildirishni o'chirish

Антисептикларни тез-тез ишлатиш қўлларнинг қуриб қолишига олиб келади. Бу ҳақда бугун, яъни 2 август куни иммунолог-аллерголог Андрей Продеус «Sputnik» радиоси билан суҳбатда айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бола қанча ёш бўлса, унинг териси шунча таъсирчан бўлади.

«Катта синф ўқувчиларининг териси катталарники билан деярли бир хилдир. Беш ёшгача болаларнинг териси эса анча таъсирчан ҳисобланади. Санитайзерлардан фойдаланганда тери намлигини йўқотиб, қуриб қолади. Биринчи синф ўқувчиларида ҳам худди шундай. Баъзи болаларнинг териси меъёрда бўлади. Чунки болалар ҳар хил улғайишади», — дея изоҳлайди эксперт.

Болалар ва катталар учун умумий тавсияларга кўра, ҳар 15 дақиқада антисептиклардан фойдаланмаслик керак, дейди Продеус.