Ўзбекистон янгиликлари

Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими?

Чоп этилди Avgust 2, 2020 Коронавирус юқтирган беморлар бепушт бўлиб қоладими?da fikr bildirishni o'chirish

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқларда короновирус инфекциясига текширув ўтказиладими?

— Янги туғилган чақалоқни короновирус инфекциясига текшируви туғилгандан сўнг 12-24 соат ўтгач амалга оширилади.

Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади.

Текширув учун биоматериал сифатида бурун-халқум ёки оғиз-халқумдан суртма олинади.

— Коронавирус инфекцияси юқтирган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?

— Коронавирус касаллигига чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган.