Пазандалик

30 дақиқада тайёр бўлувчи патиссон ва пишлоқли шўрва

Чоп этилди Avgust 3, 2020 30 дақиқада тайёр бўлувчи патиссон ва пишлоқли шўрваda fikr bildirishni o'chirish

Мазкур шўрва ёқимли таъмга эга, енгил ҳазм бўлувчи таом ҳисобланади. Уни қуритилган нон ва кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортсангиз, янада иштаҳа очади.

 

Керакли маҳсулотлар:

  • 1 литр товуқ шўрва
  • 100-150 грамм эритилган пишлоқ
  • 2-3 дона картошка
  • 2 дона патиссон (кулчақовоқ)
  • 1 дона пиёз
  • 1-2 ош қошиқ сариёғ
  • Таъбга кўра туз, майда қора қалампир, қотган нон ва шивит.

Тайёрланиш жараёни:

  • Шўрвани қайнатиб олинг, унга пишлоқ қўшиб, тўлиқ эригунча аралаштиринг.
  • Идишга кичик ҳажмда тўғралган картошкалар ва патиссонларни солинг. Уларни яна 15-20 дақиқа оловда қолдиринг.
  • Пиёзни майдалаб, 5-7 дақиқа давомида сариёғ билан қовуринг.
  • Қовурилган пиёзга туз ва қалампирни қўшиб, шўрвага солинг. Яхшилаб аралаштиринг.
  • 2-3 дақиқадан сўнг шўрвани идишларга қуйиб, шивит ва қотган нон билан дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!