Дунё янгиликлари

25 метр чуқурликда: Грецияда дунёдаги биринчи сув ости музейи очилди

Чоп этилди Avgust 4, 2020 25 метр чуқурликда: Грецияда дунёдаги биринчи сув ости музейи очилдиda fikr bildirishni o'chirish

Греция дунёдаги биринчи сув ости музейида чўкиб кетган қадимий кема атрофида ҳақиқий ва виртуал экскурсиялар ўтказади, деб хабар беради Greece High Definition.

Маълумотларга кўра, губернатор Фессалии Костас Агорастос ва таниқли қўшиқчи Сакис Рува очилиш маросимада қизил лентани кесиш учун сув остига тушишган.

Музей Эгей денгизининг ғарбий қисмида жойлашган Перистери оролининг 25 метр чуқурлигида милоддан аввалги 425 йилларда чўкиб кетган юнон савдо кемасининг ёнида қурилган.