Дунё янгиликлари

ЖССТ коронавирусга қарши курашда намуна олса арзийдиган мамлакатни маълум қилди

Чоп этилди Avgust 4, 2020 ЖССТ коронавирусга қарши курашда намуна олса арзийдиган мамлакатни маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове Вьетнам ҳукуматининг коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ҳаракатларини юқори баҳолади ва бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида қайд этди.

«Улар тез ва ҳар томонлама ҳаракат қилишмоқда. Уларда коронавирус тарқалашини назоратга олишга ёрдам берадиган тизим мавжуд. Айнан мана шу бошқа давлатларда ҳам кўришимиз керак бўлган жиҳатдир», дейди Мария Ван Керкхове.

Шунингдек, у Вьетнам юқумли касалликларга қарши курашда катта тажрибага эга эканлигини қўшимча қилган.

«Жуда кам юк ҳамда ўлим даражасини ҳис қилган мамлакат сифатида улар бунга (таҳ. коронавируснинг янги авж олишига) ҳеч қандай имконият қолдиришмайди ва кенг тарқалишнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солишмоқда», – деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян Вьетнамда коронавируснинг янги тарқалишига муносабат билдирган ҳолда.

Аввалроқ Вьетнамнинг янги коронавирус тарқалиши ўчоғига айланган Дананг шаҳри ҳукумати бутун аҳолини — 1,1 миллионга яқин одамни Cоvid-19 учун тест-синовдан ўтказишни режалаштираётгани маълум бўлди.

31 июлда эса мамлакатда пандемия бошланганидан буён илк ўлим ҳолати қайд этилди.

Очиқ манбаларга кўра, қарийб 94 ярим миллион аҳолиси бор Вьетнамда айни кунгача 642 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.