Саломатлик

Ўнг ёнингиз билан ётинг…

Чоп этилди Avgust 4, 2020 Ўнг ёнингиз билан ётинг…da fikr bildirishni o'chirish

Олимларнинг таъкидлашларича, ўнг ён билан ётиш мияда тўпланиб қоладиган чиқиндиларни қорин ёки тепага қараб ухлашга қараганда самаралироқ чиқаришга сабаб бўлади. Натижада, у Альцгеймер, Паркинсон ва бошқа асаб касалликларининг юзага келиш хавфини камайтиради.

Мазкур хулоса Нью-Йорк шаҳридаги Стони-Брук университети олимлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда қайд этилди.

Ўнг ён билан ётишнинг фойдалари:

Чап томондаги ўпка ўнг томондагига нисбатан ҳажми кичикроқ бўлганлиги туфайли юрак кўтаришига осонроқ бўлади.

Жигар осилиб қолмасдан бир текисда туради. Ошқозон ҳам жигарнинг тепасида қулай жойлашади. Ошқозон озиқ-овқатни ҳазм қилиб бўлгач, осон ва енгил тозаланади.

Ўнг томонга қараб ухлаш тиббиётда энг яхши даволаниш усуллардан бири бўлиб, чап ўпканинг нафас олиш йўлларидаги шиллиқсимон суюқликларни чиқариб юборишидаги вазифасини енгиллаштирар экан.

Баъзи тадқиқотлар тасдиқлаганидек, инсон ўнг томонга ёнбошлаб, ўнг қўлини юзнинг ўнг томонига қўйиб ётиши, миядаги ортиқча ва зарарли чиқиндилардан фориғ бўлиб, идеал уйқуга кетиши учун муносиб дам ола бошлар экан.

Юқорига қараб ётишнинг зарари:

Оғиздан нафас олишига сабаб бўлади. Чунки юқорига қараб ётилганда пастки жағ бўшашиб, оғиз ўз-ўзидан очилиб кетади. Оғиздан нафас олиш эса инсонни кўп касалликларга элтади. У шамоллаш ва бурун битиши ҳамда милкларнинг қуришига сабабчи бўлиб, сўнгра сурункали яллиғланиш бошланади. Натижада гиперплазия ёки милкларда шишлар пайдо бўла бошлайди.

Ушбу вазият яна ҳалқум ва бурун ковакларини кенгайтириб, тўғри нафас олишга халақит беради. Натижада инсон хуррак отишдан тўхтамайди.

Инсон уйғонганида эса оғзидан нафас олган ҳолатда туради ва тили одатдагидан ўзгача бўлиб, оқ рангли қоплам билан қопланган бўлади. Бундан ташқари, оғиздан ёқимсиз ҳид тарала бошлайди.

Юқорига қараб ётиш умуртқа поғонасига ҳам номуносибдир. Чунки умуртқа бир текисда бўлмайди. Яъни бўйин ва бел қисмлар (худди тўлқин шаклига ўхшаб) эгилиб қолади.

Чап ён билан ётишнинг зарари:

Юракни ўнг томондаги (оғир) ўпка босиб қўйиб, юрак уриш функциясига таъсир қилади. Ва (айниқса кексаларнинг) иш фаолиятини қисқартиради.

Ўнг ўпка тўлиб турган ошқозонни эзиб, юрак ва жигарга оғирликни туширади.

Ички аъзолардан жигар оғирроқ ҳисобланиб, у чап томонга оғиб (осилиб) қолади. Жигар ўнг томонда бўлганлиги боис ҳамма оғирлиги юрак ва ошқозонга тушиб, натижада ошқозоннинг ҳазм қилишини кечиктиради.

Ўтказилган тажрибалар яна шуни тасдиқладики, ўнг томонга ёнбошлаб ётилганда, ошқозон озиқ-овқатни ичак томонга 2.5-4.5 соатлар ичида ҳазм қилиб ўтказар экан. Агарда чап томонга ёнбошланса, жараён 5-8 соатлар ичида давом этар экан.

 

“Дори-Дармон” АК матбуот хизмати