Наманган шаҳрида 500 нафар беморга мўлжалланган жой ҳозирланади
Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуасида 500 нафар беморга жой тайёрланиб, зарур воситалар билан жиҳозланмоқда.
Эътиборлиси, бу маскандаги ҳар бир бемор жойи (койка) кислород билан таъминлаш тармоғига эга бўлади. Марказ биноси ичида ҳаво ҳароратини бир маромда сақлаб туриш учун 32 та совутгич ўрнатилди. Беморларга хизмат кўрсатиш учун шифокор ва ҳамширалардан иборат 120 нафар юқори малакали тиббий персонал ажратилди.
Ташхислаш ва саралаш маркази шу ҳафта якунигача қуриб битказилиши режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, Наманган вилоятига 95 та СИПАП қурилмаси, 90 та кислород концентратори, 5 та мобил рентген-ташхис тизими, жами 11 миллиард сўмликка яқин тиббий асбоб-анжомлар келтирилди. Янги қурилмаларни келтириш ва шифохоналарга етказиш ишлари давом этмоқда.

