Дунё янгиликлари

Жонс Хопкинс: коронавирус қурбонлари сони 700 мингдан ошди

Чоп этилди Avgust 5, 2020 Жонс Хопкинс: коронавирус қурбонлари сони 700 мингдан ошдиda fikr bildirishni o'chirish

Дунё бўйича COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 700 минг кишидан ошди, дея хабар берди Американинг Жонс Хопкинс университети ўз манбаларига таяниб.

Университет маълумотларига кўра, сайёрамизда коронавирусга чалинганлар сони 18 480 000 кишидан ошди, 700 647 минг киши касаллик туфайли оламдан ўтди, 11 083 012 киши тузалди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилганди.