Мақолалар

Кеча ва бугун

Чоп этилди Avgust 5, 2020 Кеча ва бугунda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча савобларни кўпайтириш пайидан юрардим, бугун кўп гуноҳ қилмасликка ҳаракат қилаяпман.

Кеча ҳар бир нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.

Кеча дўстларим билан суҳбат қилардим, бугун кексаларни тинглагим келади.

Кеча насиҳат қилаверардим, бугун ибрат бўлишга интиламан.

Кеча кўпларни танқид қилардим, бугун ўшаларни рағбатлантирсам дейман.

Кеча кўнгилларни қолдиришдан оғринмасдим, бугун кўнгилларни ололмаётганимдан афсусдаман.

Кеча хато қилишса жазолардим, бугун тузатишларига имкон бергим келади.

Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Раҳмонга очаман.

Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.

Кеча Аллоҳдан сўрайверардим, бугун Аллоҳ олдида сўралишим борлигини ўйлайман.

Кеча кўзларим Каъбани кўрмоқ орзусида эди, бугун кўнглимга Каъба қуришни дуода сўраяпман.

Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим муқаррарлигини англадим!…

I

islom.uz