Ўзбекистон янгиликлари

Абитуриентлар сони ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп

Чоп этилди Avgust 7, 2020 Абитуриентлар сони ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўпda fikr bildirishni o'chirish

Давлат тест маркази директори Мажид Каримов:
– Хабарингиз бор, бу йил олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширганлар сони аввалги йилларга нисбатан анча кўп. Яъни, тест синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтганлар сони 1 миллион 484 мингдан ортиқ. Бу ўтган йиллар билан солиштирганда 40 фоиз кўп. Айни вақтда уларнинг 1 миллион 360 мингдан зиёди тест синовларида иштирок этиши кутилмоқда.
Бу эса тест жараёнларини ташкил этишда алоҳида эътибор талаб этади. Ваҳоланки, мана шундай кўп сонли абитуриентлар учун синовларни уларнинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ташкил этиш шарт. Бунда уларнинг тест жараёнларида максимал даражада эркин бўлишлари, билимларини намоён эта олишлари учун батафсил ва мукаммал шароит яратиш керак. Бу борада давлатимиз раҳбари қатор вазирлик ва идораларга тегишли топшириқларни бердилар.
Қайд этиш керакки, таълим сифати ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади. Баҳорги семестр жараёнида таълим масофавий бўлди. Халқ таълими, олий таълим бу жараёнларни бошидан ўтказди. Албатта, бу ўқув йилида ҳам шундай тарзда давом эттириш мақсадга мувофиқ экани кўрсатиб ўтилди. Лекин бу жараённи анъанавий таълим билан уйғунлаштириб, бунда таълим сифатини янада ошириш борасида топшириқлар берилди. Онлайн таълимни ўзимизнинг ҳақиқий таълим даражасига кўтариш чоралари кўрилади.