Дунё янгиликлари

Сербия тарихида илк бор ҳижобли аёл парламентга сайланди

Чоп этилди Avgust 7, 2020 Сербия тарихида илк бор ҳижобли аёл парламентга сайландиda fikr bildirishni o'chirish

Мисала Праменкович Сербия тарихидаги парламент аъзосига айланган биринчи ҳижобли аёлга айланди. Бу ҳақда Islam.ru нашри хабар тарқатди.

Праменкович Адолат ва келишув партиясидан рўйхатда учинчи рақам остида парламентга сайланди. Мазкур партияга Сербиянинг собиқ муфтийси Муамер Зукорлич раҳбарлик қилади.

Парламент аъзосига айланган муслима Ғози Иса-бек мадрасасида Исломий фанлардан дарс беради. 

«Бизнинг депутатлар олдинги мандатда бошлаган ишларни давом эттиришни истаймиз. Биз барқарор партияга айланиб боряпмиз. Шахсан мен айниқса аёллар ва болалар ҳуқуқлари, оиланинг даражаси ва унинг қадри учун курашмоқчиман», – дея таъкидлади Праменкович.

Унинг сиёсатга кириши мусулмон аёлларни қолоқ дея фикрлайдиганларга қарши туриш имконини беради. «Бу каби фикрлайдиганлар ва турли стереотип эгалари мусулмон аёллар ҳақида аслида билмайдилар», – деди илк бор Сербия парламентига ҳижоб билан кирувчи аёл.