Ўзбекистон янгиликлари

Коронавирус билан зарарланганлар 29 минг, инфекциядан тузалганлар сони 20 минг нафардан ошди

Чоп этилди Avgust 7, 2020 Коронавирус билан зарарланганлар 29 минг, инфекциядан тузалганлар сони 20 минг нафардан ошдиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда яна 248 киши коронавирус юқтиргани тасдиқланди. Шу тариқа Ўзбекистонда ушбу инфекцияси билан зарарланганлар сони 29 057 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 817 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.