Мақолалар

Ошиқу орифлар. НАҚШГА БОҚҚАНДА НАҚҚОШНИ КЎРИШ КЕРАК

Чоп этилди Avgust 7, 2020 Ошиқу орифлар. НАҚШГА БОҚҚАНДА НАҚҚОШНИ КЎРИШ КЕРАКda fikr bildirishni o'chirish

Ибн Жаллонинг (р.а.) бундай дегани нақл қилинган: “Бир куни гўзал юзли насронийни кўрдим, гўзаллигига мафтун бўлиб қолдим ва қаршисида турдим. Ўша чоқда Жунайд (р.а.) ёнимдан ўтиб қолди. “Устод, – дедим, – шубҳа йўқки, Ҳаққ таоло бундай гўзал юзни Жаҳаннам оташида ёқмайди!” Жунайд менга: “Болам, сени бунга савқ этган нафсга оид шу кичкина бир бозор ва фойдадир. (Бу ерда кам фойда олинади). Бу боқиш ибрат олмоқ (ва нақшдаги гўзалликни кўриб, наққошнинг санъатдаги маҳоратига қойил бўлмоқ) учун боқиш эмас. Чунки агар сен ибрат назари билан боққанингда эди, борлиқларнинг ҳар бир заррасида ҳайратга солувчи шу хусуснинг борлигини кўрган бўлардинг. Ғоят қисқа вақт ичида ана шу ҳурматсизлигинг сабабли жазоланасан”, деди. Жунайд кетганидан кейин Қуръонни унутдим. Қуръонни қайтадан ёдламоқ учун Ҳаққ таолодан йилларча дуолар қилиб мадад истадим, аввалги ҳолимга келгунимча тўхтамасдан тавба этдим. Энди эса ҳеч бир нарсага боғликлик туйишга журъат этмаяпман ёки бирор ашёга боқишга вақтимни зое этишга тоқат қила олмаяпман”.

Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб”идан