Ошиқу орифлар. УЙҚУСИЗ ТУНЛАР САМАРАСИ
Шоҳ Шужоъ Кирмоний қирқ йил ухламагани, ухлагани заҳоти Ҳаққ субҳанаҳу ва таоло ҳазратларини кўргани ва унга бундай хитоб қилганини асарларида ёзиб қолдирган: “Ё Раббий! мен Сени тунлар ухламасдан излардим, Бироқ Сени тушимда кўрдим”. Ҳаққ таоло унга жавобан марҳамат қилиб: “Эй Шужоъ, ана ўша уйқусиз ўтказган кечаларинг туфайли излаганингга етдинг. Агар орада ухлаганингда эди, бу ерда кўрмас эдинг”, деди.
Ҳужвирийнинг “Кашф ул-маҳжуб”идан