Италияда коронавирус билан касалланиш ҳолати кўпайди
Италияда COVID-19 вирусини юқтириб олишнинг кунлик кўрсатгичи 38 фоизга ошди, дейилади “Associated Press” нашри хабарида.
Сўнгги сутка давомида мамлакатда коронавирус инфекциясининг 552 янги ҳолати аниқланган. Бу май ойидан буён кузатилган рекорд кўрсатгич деб баҳоланмоқда.
Маълумот ўрнида, Европа давлатлари орасида биринчи бўлиб Италияда коронавируснинг тез тарқалиш ҳолати кузатилганди. Март ойи ҳолатига кўра мамлакат COVID-19 билан касалланганлар сонининг кўплиги билан Хитойни ортда қолдирган эди.