«Бунинг сабаби коррупция». Ливан Бош вазири Байрутдаги портлаш сабабини ошкор қилди
Байрут портидаги портлаш мамлакатдаги коррупция туфайли юз берган. Худди шу фикрларни Ливан Бош вазири Ҳассан Диаб “AL-Mayadeen” телеканали орқали мамлакат аҳолисига қилган мурожаати пайти айтиб ўтган.
«Портни ларзага солган портлаш коррупция сабабли юз берди» , деди Ҳассан Диаб.
Олдин хабар берганимиздек, 4 август куни Байрутдаги портда кучли портлаш содир бўлди. Фожиа оқибатида 6 мингдан ортиқ одам тан жароҳати олган. Пойтахтда яшовчи 300 мингдан ортиқ одам бошпанасиз қолди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 158 кишига етган.
Ливан Бош вазири Ҳассан Диабнинг айтишича, портлашга 2750 тонна аммиакли селитранинг нотўғри сақланиши сабаб бўлган.