Юртимизда яна 236 киши коронавирусга чалинди
?2020 йил 11 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 31 983 (+236) нафарни ташкил этмоқда.
?Янги касалланиш ҳолатларининг 121 нафари Тошкент вилоятида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 8 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 32 ёшли Ш.А. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 64 ёшли Н.К. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
❗️Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 098 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар сони 24 090 нафарга (75 фоиз) етди.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 7 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими