Трамп АҚШ разведкасидан кўра кўпроқ Путинга ишонадими?
АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг “Трамп АҚШ разведкасидан кўра кўпроқ Россия етакчиси Владимир Путинга ишонади”, дея таъкидлаган сўзларини ёлғон деб атади.
Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўзининг твиттерида ёзди.
Трампнинг сўзларига кўра, Болтон у ҳукуматда учратган энг телба одамлардан биридир
“[Болтон] тез-тез менинг ўз разведкамиздан кўра кўпроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ишонишимни таъкидлайди. Ҳолбуки, бу ҳақиқат эмас”, деб ёзган Америка президенти.
Олдинроқ Болтон Россия билан боғлиқ разведка хабарларини олганда Трампнинг қанчалар ғазаблагани ҳақида айтган эди.