Мақолалар

Никоҳ туфайли асирликдан қутулган зот…

Чоп этилди Avgust 12, 2020 Никоҳ туфайли асирликдан қутулган зот…da fikr bildirishni o'chirish

Имом Абу Музаффар ас-Самъонийнинг (426-489 ҳ.) ноодатий равишда қулликдан қутулгани ҳақида  имом Тожуддин Субки шундай ҳикоя қилади:

“Имом Абу Музаффар Ҳижоз йўлида кўчманчи араблар борлиги учун бошқа йўлдан юришга қарор қилган эди. Бироқ барибир унинг карвони ўша кўчманчи арабларнинг қўлига тушди. Уларнинг ҳаммасини қул қилиб олиб кетишди.

Имом Аллоҳ уни озод қилгунича сабр-тоқат билан босқинчиларнинг туяларини яйловда боқиш билан шуғулланган”.

Имом Абу Музаффарнинг ўзи шундай ҳикоя қилади:

“Мен уларга бирон бир фанни биламан, деб айтмадим. Шундай бўлдики, уларнинг сардори уйланишга қарор қилди ва улар: “Бирор фақиҳи, олимлари бор қабилага борамиз, ўша ерда никоҳ ўқитамиз”, дейишди.

Бандилардан бири: “Ҳой, ахир туяларингизни боқиб юрган одам Хуросоннинг улуғ фақиҳи-ку?!” – деди.

Шундан сўнг араблар менга юзланиб, баъзи саволлар беришди ва мен уларга араб тилида жавоб бердим. Улар уялиб, узр сўрашди. Мен уларга никоҳ ўқидим. Бадавийлар хурсанд бўлиб, менга баъзи совғаларни қабул қилишни сўрашди, лекин мен рад этдим. Бироқ улардан мени Маккага олиб боришларини илтимос қилдим. Улар йил ўртасида мени Маккага кузатиб қўйишди. Ўшанда мен билан Маккада Саъд ал-Занжоний бирга эди”.

azon.uz