Пазандалик

Қийма қўшиб тайёрланадиган арабча омлет — шакшука рецепти

Чоп этилди Avgust 14, 2020 Қийма қўшиб тайёрланадиган арабча омлет — шакшука рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Тухум, сабзавот ва соус қўшиб тайёрланадиган шакшуканинг турли рецептлари мавжуд. Қуйида эътиборингизга музлаткичингизда бор маҳсулотлардан бир зумда тайёрланадиган вариантини ҳавола қиламиз.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • мол гўштидан тайёрланган қийма — 200 гр;
  • пиёз — 1 дона;
  • таъбга кўра саримсоқ пиёз;
  • булғори қалампири — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • помидор — 3 дона;
  • таъбга кўра туз, мурч;
  • тухум — 4-6 дона.

Тайёрланиш жараёни:

  • Сабзавотларни сомонча шаклида тўғранг ва ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Қийма қўшинг ва аралаштиринг.
  • Помидор, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
  • Тухум чақинг, оловни пасайтиринг.
  • Омлет тайёр, уни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

 

Узум уз!