Мақолалар

Савол-жавоб

Чоп этилди Avgust 14, 2020 Савол-жавобda fikr bildirishni o'chirish

– Энг гўзал мавжудот нима?

– Одам. Чунки уни Аллоҳ таоло гўзал суратда яратган.
– Энг тез нарса нима?

– Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради.
– Ҳаммадан доно-чи?
– Вақт. Чунки ёлғиз вақтгина ҳамма нарсани ойдинлаштиради.
– Ҳамма учун энг умумий нарса нима?
– Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам бор.
– Энг кучли нарса нима?
–Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукумронлик қилади.
– Энг қийин нарса нима?
– Ўзни англаш.
– Энг осон нарса-чи?
– Ўзгаларга маслаҳат бериш.
– Кимни бахтли санаш мумкин?
– Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини ўстира олган кишини.
– Бахтсизликка дош беришнинг осон йўли нима?
– Ғанимларнинг сендан-да ёмон аҳволга тушиб қолганига гувоҳ бўлиш.