Дунё янгиликлари

ЖССТ коронавирусга қарши Россияда яратилган вакцинанинг имкониятларига баҳо берди

Чоп этилди Avgust 14, 2020 ЖССТ коронавирусга қарши Россияда яратилган вакцинанинг имкониятларига баҳо бердиda fikr bildirishni o'chirish

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг COVID-19 га қарши ишлаб чиққан вакцинасини бутун дунёда ишлатса бўлади, дейишга ҳали эрта, деган фикрда. 
Бу ҳақда ташкилотнинг Яқин Шарқ офиси дастурларини бошқариш бўйича директори Рана Хаже билдирган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, ЖССТ Россия Федерациясининг юқори сифатли препарат яратиш учун техник имкониятларга эга эканига шубҳа қилмайди.
“Россия вакцинаси икки босқичдан ўтди, олдинда учинчи тест турибди. Препарат барча экспериментлардан ўтиб бўлгани йўқ, лекин вакцинани маҳаллий шароитда, ҳеч бўлмаганда, Россиянинг ўзида қўлласа бўлади, деб баҳоланмоқда. Биз Россия ҳукумати билан алоқадамиз ва биламизки, Россия юқори сифатли вакцина яратиш учун илмий ҳамда техник имкониятларга эга. Тўғри, ЖССТ айни пайт мазкур вакцинани бутун дунёда ишлатиш учун тўғри келадиган меъёрларга мос келади, дейишга тайёр эмас, бироқ биз бу борада РФ билан ҳар куни алоқани ушлаб турибмиз”, – деди Хаже.
Россия ўтган сешанба куни дунёда биринчи бўлиб COVID-19 га қарши вакцина яратганини эълон қилган. Янги препарат “Спутник V”, деб номланди.