Саломатлик

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида 200 дан ортиқ инсонда коронавирус аниқланди. 2 киши вафот этди

Чоп этилди Avgust 14, 2020 Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида 200 дан ортиқ инсонда коронавирус аниқланди. 2 киши вафот этдиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 821 (+260) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 127 нафари Тошкент вилоятида, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида, 3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида ҳамда 2 нафари  Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 27 825 (+612) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 5 776 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.